Хитойда ўқувчилардан олиб қўйилган юзлаб смартфон болға билан синдирилди

Хитойда ўқувчилардан олиб қўйилган юзлаб смартфон болға билан синдирилди

Хитойдаги хусусий мактаблардан бирида ўқувчилардан мусодара қилинган юзлаб смартфон ўқитувчилар томонидан болға билан синдирилди.

Маълум қилинишича, тадбир дарсга телефон олиб кириш тақиқини бузиш қандай оқибатларга олиб келиши мумкинлигини ўқувчиларга кўрсатиш мақсадида ташкил этилган.

Йўқ қилинган смартфонлар аввалроқ мактаб қоидаларига амал қилмаган ўқувчилардан олиб қўйилган. Қурилмалар бир неча йил давомида сақланган, аммо эгаларига қайтарилмаган.

Телефонларни болға билан синдириш жараёни ўқувчилар кўз ўнгида ўтказилган. Мактаб маъмурияти шу йўл билан дарс вақтида смартфондан фойдаланишга қарши қатъий муносабатини кўрсатган.

Воқеа ижтимоий тармоқларда турли фикрларга сабаб бўлди. Айримлар бу чорани мактаб интизомини сақлаш усули деб баҳолаган бўлса, бошқалар ўқувчиларнинг шахсий мулкини йўқ қилишни ортиқча жазо деб ҳисобламоқда.

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар