Роберто Карлос Исломни қабул қилдими? Футбол афсонаси ҳақида кутилмаган хабар тарқалди

Роберто Карлос Ислом динини қабул қилгани ҳақида хабарлар тарқалди, бироқ футболчининг ўзи бу маълумотни расман тасдиқламаган. Туркия парламенти депутати Али Шаҳиннинг айтишича, бу хабарни унга Бразилия мусулмонлари жамоаси вакили шайх Жиҳод Ҳаммадех етказган. Шайхнинг сўзларига кўра, Роберто Карлос тахминан тўрт ҳафта аввал унинг ҳузурига келиб, калимаи шаҳодат келтирган.
Бразилия футболи афсонаси, “Реал”нинг собиқ ҳимоячиси Роберто Карлос Ислом динини қабул қилгани ҳақида хабарлар тарқалди. Бироқ футболчининг ўзи бу маълумотни ҳозирча расман тасдиқламаган.
Туркия парламенти депутати Али Шаҳиннинг айтишича, Бразилия мусулмонлари жамоаси вакили шайх Жиҳод Ҳаммадех унга бу ҳақда маълум қилган.
Шайхнинг сўзларига кўра, Роберто Карлос тахминан тўрт ҳафта аввал унинг ҳузурига келиб, калимаи шаҳодат келтирган.
Аммо ҳозирча бу маълумот фақат бошқа шахсларнинг баёнотларига асосланган. Роберто Карлоснинг ўзидан расмий тасдиқ йўқ. 53 ёшли Роберто Карлос Бразилия терма жамоаси билан 2002-йилги Жаҳон чемпиони бўлган.
У “Реал Мадрид” сафида:
3 марта Чемпионлар лигасида;
4 марта Испания чемпионатида ғолиб чиққан.
Шунингдек, афсонавий ҳимоячи Туркиянинг “Фенербаҳче” ва Россиянинг “Анжи” клубларида ҳам фаолият юритган.
Роберто Карлоснинг Исломни қабул қилгани ҳақидаги хабар расмий тасдиқланмагани сабабли уни ҳозирча тасдиқланган факт сифатида қабул қилишга шошилмаслик керак.































Изоҳлар 0
…