Telegram'да аёлга номақбул сурат юборган эркак жаримага тортилди

Қашқадарё вилоятининг Деҳқонобод туманида 35 ёшли эркак таниши бўлган аёлга Telegram орқали ҳақоратли хабарлар ва порнографик мазмундаги сурат юборгани учун жавобгарликка тортилди. У аёл билан 2015 йилдан буён ёзишиб келган, кейинчалик эса шилқимлик қилган. Суд эркакни базавий ҳисоблаш миқдорининг 30 баравари, яни 12 миллион 360 минг сўм миқдорида жаримага тортди.
Қашқадарё вилоятининг Деҳқонобод туманида 35 ёшли эркак таниши бўлган аёлга Telegram орқали ҳақоратли хабарлар ёзиб, номақбул сурат юборгани учун жавобгарликка тортилди.
Маълум бўлишича, эркак 2015 йилдан буён таниш бўлган аёл билан Telegram орқали ёзишиб келган. Кейинчалик у аёлга ҳақоратли мазмундаги хабарлар юбориб, шилқимлик қилган. Шунингдек, унга порнографик мазмундаги сурат ҳам жўнатган.
Суд мажлисида аёл эркакнинг бундай хатти-ҳаракатлари биринчи марта содир бўлмаганини билдирган. У суддан ҳолатга ҳуқуқий баҳо бериб, қонуний чора кўришни сўраган.
Суд иш материалларини кўриб чиқиб, эркакни базавий ҳисоблаш миқдорининг 30 баравари миқдорида жаримага тортган. Жарима 12 миллион 360 минг сўмни ташкил этган.
Мазкур ҳолат интернет мессенжерларидан фойдаланишда ҳам бошқа шахсларнинг шаъни, қадр-қиммати ва шахсий дахлсизлигига ҳурмат билан муносабатда бўлиш зарурлигини яна бир бор кўрсатади.






























Изоҳлар 0
…