“Энг ёқимли бошловчи ёрдамчиси”: жонли эфир пайтида кичкина итнинг қилиғи эътиборни тортди

Филиппиннинг Давао шаҳридаги жонли эфир вақтида янгиликлар бошловчиси Мелани Северинонинг оёқлари ёнида кичкина ит жимгина ётгани томошабинлар эътиборини тортди.
Северино уйда унга қарайдиган одам бўлмагани сабабли итини ўзи билан телевизион студияга олиб келган. Энг қизиғи, кичкина ит бутун эфир давомида бошловчининг оёқлари остида деярли қимирламай ётган.
Телеканал ходимлари ҳам вазиятни тушуниб, итнинг студияда бўлишига қарши чиқмаган. Кадрда ит жуда кичик ва деярли кўринмайди. Бироқ студия ходимлари бу лаҳзани ижтимоий тармоқларда улашгач, видео тезда тарқалди.
Бошловчи янгиликларни профессионал тарзда давом эттирган бўлса-да, ижтимоий тармоқларда томошабинларнинг эътиборини айнан унинг кичкина ҳамроҳи эгаллади.
Кўринишидан, ит учун телевизион студиядаги илк чиқиш ҳам жуда муваффақиятли ўтган.































Изоҳлар 0
…