"Ипподром" бозорида кучли ёмғирдан кейин одамларни аравачада сувдан олиб ўтилди ( видео)

"Ипподром" бозорида кучли ёмғирдан кейин одамларни аравачада сувдан олиб ўтилди ( видео)

Тошкентдаги кучли ёмғирдан кейин "Ипподром" бозори ҳудудидаги ерости ўтиш йўлаги бутунлай сув остида қолди. Сув сатҳи кўтарилгани сабаб ташриф буюрувчилар йўлакдан одатдагидек ўта олмаган.

Шунда бозорда товарларни аравачада ташийдиган ишчилар одамларга ёрдам беришни бошлаган. Улар харидорларни сумка ва харидлари билан бирга аравачаларга ўтқазиб, сув тўпланган қисмдан олиб ўтган.

Бу жараён акс этган видеолар ижтимоий тармоқларда тез тарқалди. Кўплаб фойдаланувчилар бозор ходимларининг бефарқ қолмаганини эътироф этиб, уларга миннатдорлик билдирган.

Айримлар эса кучли ёмғирдан кейин ерости йўлининг бундай аҳволга тушиб қолиши инфратузилма билан боғлиқ муаммоларни яна бир бор кўрсатганини ёзган.

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар