Хитойда сув тошқинидан кейин қишлоқларга илонлар тарқалиб кетди

Хитойда сув тошқинидан кейин қишлоқларга илонлар тарқалиб кетди

Хитой жанубидаги Гуанси автоном районида бир нечта қишлоқда илонлар пайдо бўлди. Ҳодисага "Майсак" тўфонидан кейин юзага келган сув тошқинлари сабаб бўлгани айтилмоқда.

Маълумотларга кўра, ҳудуддаги илон етиштириш фермасидан 900 га яқин илон чиқиб кетган. Уларнинг катта қисми заҳарсиз экани билдирилмоқда, бироқ орасида ёввойи ва хавфли турлари ҳам бўлиши мумкин.

Маҳаллий аҳолига эҳтиёткор бўлиш, илонларни мустақил ушлашга уринмаслик ва бундай ҳолатда масъул хизматларга хабар бериш тавсия қилинган.

Ҳозирда қутқарувчилар ва мутахассислар қишлоқлар ҳудудида тарқалиб кетган илонларни тутиш ишларини олиб бормоқда.

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар