“Ишқий муносабатлар” орқали терактга ёлланган аёл

Россия Федерал хавфсизлик хизмати (ФХХ) Москвада Мудофаа вазирлигининг юқори мартабали ҳарбий хизматчисига қарши тайёрланаётган терактнинг олди олинганини маълум қилди.
Идора хабарига кўра, ушбу иш доирасида 2001 йилда туғилган Россия фуқароси бўлган аёл қўлга олинган. ФХХ унинг Украина махсус хизматлари билан ҳамкорлик қилганини даъво қилмоқда.
Маълум қилинишича, аёл 2024 йилда WhatsApp орқали ёлланган. Унга Москва ва Санкт-Петербургдаги айрим объектлар ҳақида маълумот тўплаш, ҳарбий хизматчининг яшаш манзили ва автомобилини кузатиш ҳамда олинган маълумотларни Украинадаги координатордан бирига етказиш вазифаси юклатилган.
ФХХнинг таъкидлашича, аёл ижара хонадонини терактни амалга ошириши режалаштирилган шахс учун тайёрлаган. Шунингдек, хизмат вакиллари уни топшириқларни бажаришга жалб қилишда украиналик координатор ўзини унга нисбатан ҳис-туйғулари бор инсон сифатида таништириб, ишқий муносабатларни давом эттиришни ваъда қилганини билдирган.
Россия ФХХ ушбу ҳолат юзасидан тергов ишлари давом этаётганини маълум қилди.































Изоҳлар 0
…