Хитойда иссиқдан қочган одамлар метрода ётиб дам оляпти

Хитойнинг айрим ҳудудларида ҳаво ҳарорати рекорд даражага етиб, аҳоли жазирамадан қутулиш учун турли йўлларни изламоқда. Айниқса, кондиционер билан жиҳозланган метро бекатлари ва вагонлари одамлар учун вақтинчалик салқин масканга айланган.
Ижтимоий тармоқларда тарқалган видеоларда айрим фуқаролар метро бекатларида ётиб дам олаётгани, бошқалари эса оиласи билан бирга ўтириб карта ўйнаб ёки суҳбат қуриб вақт ўтказаётгани акс этган. Кўчадаги жазирама сабаб кўпчилик имкон қадар салқин жойларда қолишга ҳаракат қилмоқда.
Кондиционерлар ишлаётган метро бекатлари нафақат транспорт воситаси, балки иссиқдан паноҳ топиш мумкин бўлган масканга айлангани интернет фойдаланувчилари орасида ҳам кенг муҳокама қилинмоқда.
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг






























Изоҳлар 0
…