Итнинг тезкор ҳаракати болани ҳалокатдан сақлаб қолди

Туркияда юз берган воқеа фожиа билан якунланишига бир баҳя қолди. Кичик ёшли бола онаси билан канал бўйидаги сайр йўлагида юрган вақтида, уни кутилмаган қаҳрамон — ит қутқариб қолди.
Маълум қилинишича, аёл бир неча сонияга маккажўхори сотувчисига чалғиб қолган вақтда, бола тўп билан ўйнай бошлаган. Бироздан сўнг тўп сув томон думалаб кетади. Уни ушлаш учун югурган бола хавфни пайқамасдан сув бўйидаги ҳимоя девори четигача бориб қолади.
Айнан шу лаҳзада яқинидаги ит чаққонлик билан ҳаракат қилади. У боланинг кийимидан тишлаб, уни жар ёқасидан тортиб олади. Итнинг бир зумлик ҳаракати туфайли ҳалокатнинг олди олинган.

Ушбу ҳодиса кузатув камераларига муҳрланиб қолган. Кадрлар ижтимоий тармоқларда тезда тарқалиб, миллионлаб фойдаланувчиларнинг эътиборини тортди. Кўпчилик итнинг садоқати, сезгирлиги ва жасоратига қойил қолганини ёзмоқда.
Баъзан ҳақиқий қаҳрамонлар плаш киймайди. Уларнинг тўртта панжаси, садоқатли юраги ва инсон ҳаётини сақлаб қолишга қодир ажойиб инстинкти бўлади.






























Изоҳлар 0
…