Доналд Трампнинг соғлиғи ёмонлашди: Оқ уй Трампнинг соғлиғи бўйича хавотирларга жавоб берди

Дональд Трампнинг саломатлигига оид муҳокамаларга Оқ уй расмий изоҳ берган. Президент оёқларида енгил шиш кузатилганидан сўнг тўлиқ тиббий текширувдан ўтказилган ва унда сурункали веноз етишмовчилик аниқланган.
Оқ уй шифокорининг 2025 йил 17 июлдаги хулосасига кўра, текширувлар Трампда хавфли қон лахтаси, артерия касаллиги ёки юрак етишмовчилиги мавжудлигини кўрсатмаган. Қон таҳлиллари, буйрак фаолияти ва юракнинг тузилиши ҳам меъёрда бўлган. Шифокор президентнинг умумий саломатлик ҳолатини яхши деб баҳолаган.
Веноз етишмовчилик оёқ томирларидаги клапанлар қонни юқорига, юрак томон етарлича ўтказа олмаганида юзага келади. Касаллик узоқ давом этади, аммо шифокор назорати ва тегишли муолажалар орқали уни бошқариш мумкин.
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг































Изоҳлар 0
…