Шоҳжаҳон Эргашевнинг жангга ғайриоддий ниқоб билан чиқиши томошабинларни эътиборини ўзига қаратди

Ўзбекистонлик боксчи Шоҳжаҳон Эргашев навбатдаги жанги олдидан рингга ғайриоддий тарзда кириб келди. У юзини тўлиқ ёпиб турадиган қўрқинчли ниқоб тақиб, томошабинлар эътиборини ўзига қаратди.
Боксчининг бу кўриниши залдагиларда турлича таассурот уйғотди. Айрим томошабинлар ниқоб ҳақиқатан ҳам қўрқинчли чиққанини айтган бўлса, бошқалар уни кулгили деб баҳолади. Эргашевнинг рингга кириб келиш жараёни акс этган лавҳалар тез орада ижтимоий тармоқларда тарқалди.
Фойдаланувчилар ниқобнинг кўриниши, боксчининг образи ва бу чиқишдан кўзланган мақсад ҳақида турли фикрлар билдиришди. Натижада Шоҳжаҳон Эргашев жанг бошланишидан олдиноқ кечанинг энг кўп муҳокама қилинган иштирокчиларидан бирига айланди.
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг































Изоҳлар 0
…