125 миллион йиллик ҳеч ким кўрмаган қўрқинчли акула тасвирга олинди

1 дақиқа ўқиш8K
125 миллион йиллик ҳеч ким кўрмаган қўрқинчли акула тасвирга олинди
ҚисқачаAI ёрдамида тайёрланганКўрсатиш
  • Олимлар чуқур денгиз сирларини ўрганиш жараёнида илк бор табиий муҳитида сузиб юрган иккита ноёб гоблин акуласини камерага муҳрлашга муваффақ бўлди.
  • Улардан бири Тинч океанининг жанубий қисмидаги Жарвис ороли яқинида, иккинчиси эса Тонга чуқурлигида қарийб 1997 метр чуқурликда тасвирга туширилди.

Олимлар чуқур денгиз сирларини ўрганиш давомида илк бор табиий муҳитида сузиб юрган ноёб гоблин акуласини камерага муҳрлашга муваффақ бўлди. Мутахассисларнинг таъкидлашича, бу тур илгари фақат балиқ овлаш тўрларига илиниб, сув юзасига олиб чиқилганидан кейингина тирик ҳолда кузатилган.

Тадқиқотчилар икки дона гоблин акуласини қайд этган. Улардан бири Тинч океанининг жанубий қисмидаги Жарвис ороли яқинида, иккинчиси эса Тонга чуқурлигида тасвирга туширилган. Айниқса, Тонга ҳудудидаги намуна қарийб 1997 метр чуқурликда сузиб юргани олимларни ҳайратга солди. Бу мазкур тур учун ҳозиргача қайд этилган энг катта чуқурликлардан бири ҳисобланади.

Гоблин акуласи (Mitsukurina owstoni) ташқи кўриниши билан бошқа акулалардан кескин фарқ қилади. Унинг узун тумшуғи ва олдинга отилиб чиқадиган жағлари ўлжасини бир зумда ушлаб олиш имконини беради. Мутахассислар бу тур тахминан 125 миллион йилдан буён Ерда мавжуд бўлиб келаётгани учун уни «тирик қазилма» деб аташади.

Akula okean tubida suzib yuribdi.

Тадқиқот ҳаммуаллифи, Ғарбий Австралия университети қошидаги чуқур денгиз тадқиқотлари маркази раҳбари Алан Жеймисоннинг айтишича, у бу акула табиий муҳитида тирик ҳолда тасвирга туширилишини ҳеч қачон тасаввур қилмаган.

«Экспедиция давомида 800 метрдан 10 800 метргача бўлган чуқурликларда 50 кундан зиёд узлуксиз кузатувлар олиб бордик. Шунга қарамай, гоблин акуласи атиги 20 сониядан ортиқроқ вақт камерада кўринди. Бу унинг нақадар ноёб жонзот эканини яна бир бор исботлайди», — деди олим.

Мутахассисларнинг фикрича, гоблин акуласи дунё океанининг турли ҳудудларида яшайди. Бироқ улар жуда катта чуқурликларда ҳаёт кечиргани учун бу тур ҳақидаги маълумотлар ҳали ҳам жуда чекланган. Илгари гоблин акулалари Атлантика ва Ҳинд океанларининг айрим қисмларида, шунингдек, АҚШнинг ғарбий соҳиллари, Австралия, Япония ва Тайван яқинида учраши қайд этилган эди.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?