Ўзини от деб ҳисоблайдиган хонанда миллионлаб одамларни ҳайратга солмоқда

Ўзини от деб ҳисоблайдиган хонанда миллионлаб одамларни ҳайратга солмоқда

Ижтимоий тармоқларда ўзига хос образи билан машҳурликка эришган Horsegirl лақаби остида ижод қилувчи хонанда яна муҳокамалар марказига айланди. Унинг энг ғалати жиҳати шундаки, артист деярли барча чиқишлари ва интервьюларида от ниқобида кўриниш беради.

Маълумотларга кўра, Германияда туғилган хонанда ўзининг ҳақиқий қиёфасини жамоатчиликка деярли кўрсатмайди. У нега айнан от образини танлагани ҳақида эса ҳанузгача аниқ изоҳ бермаган.

Бироқ интервьюлардан бирида у ҳазиломуз тарзда ўзини "Sun Shine" номли фермада от бўлиб туғилганини айтган. Яқинда BBC Sounds'га берган суҳбатида эса янада ҳайратланарли чиқиш қилди. Хонанда айрим саволларга инсон тилида эмас, балки отларнинг кишнашига тақлид қилган ҳолда жавоб бериб, ҳатто "от тилини ўрганганман" деган даъвони ҳам илгари сурди.

Изоҳлар 0

…

Мавзуга оид янгиликлар