Франк Лемпард Мйхайло Мудрикни ўз жамоасига чорламоқда

Ковентри Сити бош мураббийи Франк Лемпард Челси қанот ҳужумчиси Мйхайло Мудрикни мавсум охиригача ижара асосида ўз сафига қўшиб олишни режалаштирмоқда. Афсонавий ярим ҳимоячи ўзининг Стамфорд Бридгедаги алоқаларидан фойдаланган ҳолда, деярли икки йил яшил майдонлардан узоқда қолган 25 ёшли украиналик футболчига спорт формасини тиклаб олиши учун имконият бермоқчи.
Англия Премер-лигасига қайтишга ҳой-ҳавас тайёргарлик кўраётган Ковентри Сити жамоаси бош мураббийи Франк Лемпард таркибни кучайтириш учун кутилмаган қадам ташлаб, Челси қанот ҳужумчиси Мйхайло Мудрикни ўз сафига қўшиб олишни режалаштирмоқда. Те Сун нашри тарқатган хабарга кўра, афсонавий ярим ҳимоячи деярли икки йил давомида яшил майдонлардан узоқда қолган украиналик футболчига янги имконият тақдим этишни истамоқда. Бу ҳақда Goal.com хабар беради.
Маълум бўлишича, Ковентри Сити раҳбарияти 25 ёшли футболчини мавсум охиригача ижара асосида ўз сафига қўшиб олмоқчи. Франк Лемпард ўзининг Стамфорд Бридгедаги алоқаларидан фойдаланган ҳолда, ҳужум чизиғини кучайтириш ва босимдан холи муҳитда ўйинчига ўз спорт формасини тиклаб олиши учун қулай шароит яратиб бермоқчи.
Допинг можароси ва дисквалификациянинг якуни
Мйхайло Мудрик учун сўнгги йиллар фаолиятидаги энг оғир синовларга бой бўлди. 2024-йилнинг ноябрь ойидан буён мелдониум моддаси аниқлангани сабабли вақтинча футболдан четлатилган футболчи узоқ давомиш текширувлардан сўнг ниҳоят профессионал фаолиятини давом эттириш ҳуқуқини қўлга киритди. Англия футбол ассоциацияси ишни якунлаб, футболчининг ўталган муддатни инобатга олган ҳолда жазони тугатганига розилик билдирди.Украиналик футболчи бу давр унинг фаолиятидаги энг оғир синов бўлганини таъкидлаб ўтди. «Бу фаолиятимдаги энг қийин давр бўлди. Мен ҳеч қачон қасддан тақиқланган моддаларни қабул қилмаганман», — дея ўз ҳиссиётлари билан ўртоқлашди Мудрик. Футболчи адолатли рақобат тамойилларига содиқлигини эслатиб, қийин дамларда қўллаб-қувватлаган яқинларига миннатдорчилик билдирди.
Челси сафидаги келажак ва мураббийларнинг фикри
Эслатиб ўтамиз, Мйхайло Мудрик 2023-йилда 89 миллион фунт стерлинг эвазига Челси сафига келиб қўшилган эди. У Франк Лемпарднинг Лондон клубидаги иккинчи мураббийлик даврида 8 та учрашувда майдонга тушишга улгурган. Бироқ ҳозирги кунда жамоани бошқараётган Хаби Алонсо футболчининг тезкор равишда асосий таркибга қайтиши борасида эҳтиёткорона фикр билдирмоқда.Испаниялик мутахассис футболчининг узоқ танаффусдан кейин қандай жисмоний ҳолатда эканини баҳолаш ҳали эрта эканини таъкидлади. Хаби Алонсо Мудрикнинг оқланганидан хурсандлигини яширмаса-да, унинг ўйин амалиётига эга бўлиши учун маълум вақт кераклигини қайд этди. Шу боис, Ковентри Сити каби жамоалардан тушаётган ижара таклифлари барча томонлар учун мақбул ечим сифатида кўрилмоқда.






























Изоҳлар 0
…