Тошкентда аёл мушукни шавқатсизларча зина тутқичига ургани акс этган видео баҳсларга сабаб бўлмоқда (видео)

Тошкентда аёл мушукни шавқатсизларча зина тутқичига ургани акс этган видео баҳсларга сабаб бўлмоқда (видео)

Тошкентда аёлнинг мушукка шафқатсиз муносабатда бўлгани акс этган тасвирлар ижтимоий тармоқларда тарқалди. Видеода у жониворни зина тутқичи ва деворларга бир неча бор урганини кўриш мумкин.

Бу ҳолат тармоқ фойдаланувчилари орасида кескин норозилик уйғотди. Кўпчилик жониворга нисбатан бундай хатти-ҳаракатга ҳуқуқий баҳо берилиши кераклигини билдирмоқда.

Хабарларга кўра, мушук кейинчалик қутқариб олинган ва хавфсиз жойга олиб кетилган. Унинг саломатлиги ва қандай жароҳат олгани ҳақида ҳозирча батафсил маълумот берилмаган.

Ҳодиса юзасидан масъул идоралар текширув бошлагани ёки аёлга нисбатан чора кўрилгани ҳақида расмий ахборот йўқ.

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар