Футбол юлдузлари Неймар ва Месси Венесуэладаги кучли зилзиладан жабрланганларга ёрдам берди

Футбол юлдузлари Неймар ва Месси Венесуэладаги кучли зилзиладан жабрланганларга ёрдам берди

Бразилиялик футболчи Неймар Венесуэладаги икки кучли зилзиладан жабрланганларга ёрдам бериш учун 250 минг доллар хайрия қилди. Маблағ озиқ-овқат, ичимлик суви, дори-дармон ва вақтинчалик бошпана билан таъминлаш ишларига йўналтирилиши айтилган. Футболчи ижтимоий тармоқда Венесуэла халқи билан бирга эканини билдирди.

Лионель Мессининг рафиқаси Антонела Роккуццо ҳам жабрланганларни қўллаб-қувватлаш учун халқаро хайрия ташаббусини тарғиб қилди. У кузатувчиларини ёрдам жамғармасига маблағ ўтказишга чақирди.

Кампания орқали тўпланган маблағ июнь охирида 5 миллион доллардан ошган. Бу пул Месси оиласининг шахсий хайрияси эмас, балки кўплаб инсонлар берган умумий маблағ ҳисобланади.

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар