Улкан “грил чархпалаги” видеоси ресторан ёпилишига сабаб бўлди

Ижтимоий тармоқларда кенг тарқалган улкан “товуқ чархпалаги” видеоси Уммондаги ресторан фаолиятига нисбатан санитария текшируви бошланишига сабаб бўлди. Ғайриоддий кўринишга эга таом тайёрланиши акс этган видео қисқа вақт ичида миллионлаб томоша йиғиб, фойдаланувчилар орасида озиқ-овқат хавфсизлиги бўйича хавотирларни юзага келтирган.
Шундан сўнг мутахассислар ресторанда текширув ўтказиб, тайёрланган таомлардан намуналар олган ва уларни лаборатория таҳлилига юборган. Дастлабки натижаларга кўра, текширилган товуқ гўшти етарлича пишмагани ва унда қон излари борлиги аниқланган.
Текширувдан кейин ресторан санитария ва озиқ-овқат хавфсизлиги талабларига риоя қилмагани сабабли вақтинча ёпилган. Мутасаддилар аниқланган камчиликлар бартараф этилмагунча муассаса фаолиятига рухсат берилмаслигини билдирган.
Мазкур ҳолат ноодатий таом тайёрлаш усули билан бошланган видеонинг интернетдаги шов-шувдан ташқари, ресторан фаолиятига расмий текширув олиб келганини кўрсатди.






























Изоҳлар 0
…