Чорва талаши қонли тўқнашувга айланди: трактор одамлар устига ҳайдалди

1 дақиқа ўқиш3.7K
Чорва талаши қонли тўқнашувга айланди: трактор одамлар устига ҳайдалди

Туркиянинг Малатия вилоятида чорва боқиш масаласи ортидан икки оила ўртасида жанжал келиб чиқди. Дастлаб оғзаки тортишув сифатида бошланган можаро қисқа вақт ичида оммавий муштлашувга айланган. Томонлар бир-бирига тош ва таёқлар билан ташланган.

Жанжал авжига чиққан пайтда иштирокчилардан бири тракторни одамлар турган томонга ҳайдаган. Кадрларда икки киши сўнгги сонияларда четга қочиб, трактор остида қолишдан қутулганини кўриш мумкин.

Ҳодиса пайтида трактордан йиқилган қишлоқ қўриқчиси оғир жароҳат олган. У тез ёрдам орқали шифохонага олиб кетилган.

Малатиядаги ушбу воқеа юзасидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар тергов ҳаракатларини бошлаган. Жанжал иштирокчилари ва трактор ҳайдовчисининг ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо берилиши кутилмоқда.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?