Марк-Андре тер Стеген Барселонадаги кетиши ва Амстердамдаги янги босқич ҳақида гапирди

Марк-Андре тер Стеген Барселонани тарк етиб, Аякс сафида 2027-йилнинг июнига қадар ижара асосида тўп суради. 34 ёшли дарвозабон бу қарорни фаолиятидаги тўғри қадам деб билишини ва жароҳатлар ҳамда беқарор ўйин амалиётидан кейин формасини тиклашни мақсад қилганини айтди. У Жорди Кройфф, бош мураббий Мишел ва ҳимоячи Далей Блинд билан суҳбатлар Аякс лойиҳасининг жиддийлигига ишонтирганини таъкидлади.
Тажрибали дарвозабон Марк-Андре тер Стеген кутилмаган қарордан сўнг илк бор ОАВга интервю бериб, Барселонани тарк этиб, Аякс сафига ўтиш фаолиятидаги тўғри қадам бўлганини тасдиқлади. Goal.com хабар беришича, германиялик посбон Нидерландия клубида 2027-йилнинг июнига қадар ижара асосида тўп суради ва бу вақт мобайнида сўнгги йиллардаги жароҳатлар ҳамда беқарор ўйин амалиётидан кейин ўз формасини тиклашни мақсад қилган. Бу ҳақда Goal.com хабар беради.
Каталония клубида ўн йиллик фаолиятни ортда қолдириб, Камп Ноу билан хайрлашиш дарвозабон учун ҳиссий жиҳатдан оғир кечган бўлса-да, музокаралар кутилганидан бироз чўзилганига қарамай, у якуний натижадан мамнунлигини яширмади. Тер Стегеннинг сўзларига кўра, Аякс раҳбарияти билан бўлиб ўтган дастлабки суҳбатлароқ унинг бу қарорга келишида ҳал қилувчи рол ўйнаган.
Янги жамоа ва ишончли лойиҳа
"Яхши ишлар вақт талаб этади. Охир-оқибат ҳаммаси кўнгилдагидек якунланди ва мен бу ерда эканлигимдан хурсандман", дейди 34 ёшли футболчи. Унинг таъкидлашича, Жорди Кройфф билан бўлган суҳбат, шунингдек, бош мураббий Мишел ва ҳимоячи Далей Блинд билан қилинган мулоқотлар клуб лойиҳасининг нақадар жиддийлигини кўрсатган.Ўтган мавсум Гирона сафидаги ижара даврида жароҳатлар гирдобида қолгани ва юқори даражадаги чидамлилиги борасидаги саволлар кўпчиликни ўйлантирган эди. Бироқ тажрибали посбон бу хавотирларни рад этиб, жисмоний ҳолати тўлиқ тикланганини ва Нидерландия чемпионатининг юқори талабларига тайёрлигини маълум қилди.
Франки де Ёнгнинг ёрдами
Трансфер эълон қилингач, Барселоадаги собиқ жамоадоши Франки де Ёнг дарвозабонга махсус табрик йўллади. Тер Стеген бу ҳолат Амстердамга мослашиш жараёнини анча енгиллаштирганини тан олди."У менинг агентим! Франки Амстердамни жуда яхши билади. У ҳар доим самимий ва унинг сўзлари менга катта хотиржамлик бағишлади. Ишончли қўллардалигимни билиш ёқимли", дея қўшимча қилди германиялик дарвозабон.






























Изоҳлар 0
…