Мактабларда янги хавфсизлик: ота-оналарнинг мактаб ҳудудига кириши чекланади

Мактабларда янги хавфсизлик: ота-оналарнинг мактаб ҳудудига кириши чекланади

Ўзбекистон мактабларида ўқувчилар хавфсизлигини таъминлашга қаратилган янги тартиб босқичма-босқич жорий этилмоқда. Унга кўра, ота-оналар фарзандини асосан мактабнинг назорат-ўтказиш пункти ёки кириш эшигигача кузатиб қўяди.

Мактаб биноси ва ҳудудига кириш эса назорат асосида амалга оширилади. Зарур ҳолатларда ота-оналар мактаб маъмуриятининг рухсати билан ичкарига кириши мумкин бўлади.

Янги тизим доирасида таълим муассасалари видеокузатув камералари, хавф тугмаси, киришни назорат қилиш қурилмалари ва қўриқлаш сигнализацияси билан жиҳозланади. Шунингдек, мактабларга назорат-ўтказиш пунктларини ўрнатиш режалаштирилган.

Бу чоралар мактаб ҳудудига бегона шахсларнинг назоратсиз киришини чеклаш ва фавқулодда вазиятларда тезкор чора кўриш имконини оширишга қаратилган.

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар