Олмалиқда чиқинди қувури ёрилиб кетди

Олмалиқда чиқинди қувури ёрилиб кетди

Олмалиқ кон-металлургия комбинатига қарашли қувурда ёрилиш содир бўлди. ОКМК Ахборот хизмати маълумотига кўра, ҳодиса соат 11:55 да қайд этилган.

Носозлик Мис бойитиш фабрикасидан чиқинди сақлаш омборига олиб борувчи қувурда юзага келган. Хабар келиб тушгач, комбинат мутахассислари ҳодиса жойига етиб бориб, таъмирлаш ишларини бошлаган.

Маълум қилинишича, қувурдаги ёрилиш тезкорлик билан бартараф этилган. Айни пайтда ҳодиса содир бўлган ҳудудни тозалаш ишлари давом этмоқда.

ОКМК томонидан қувурнинг ёрилишига нима сабаб бўлгани ва ҳодиса оқибатида қанча зарар етгани ҳақида ҳозирча қўшимча маълумот берилмади.

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар