Самарқандда қочишга урунган ҳайдовчи ЙПХ ҳодимини судраб кетгани акс этган ҳолат барчани эътиборини тортди
1 дақиқа ўқиш181

Ижтимоий тармоқларда "Спарк" ҳайдовчиси йўл-патруль хизмати ходимини автомобили билан бир неча метр судраб кетгани акс этган видео тарқалмоқда.
Кадрларда ЙПХ ходими автомобилни тўхтатишга уринаётгани, ҳайдовчи эса ҳаракатни давом эттиргани кўринади. Натижада ходим бир муддат машинага осилиб қолган ҳолда судралиб кетган.
Хабарларда ҳодиса Самарқандда содир бўлгани айтилмоқда. Бироқ воқеанинг аниқ манзили, ҳайдовчининг нима сабабдан қочишга урингани ва ЙПХ ходими жароҳат олган-олмагани ҳозирча маълум эмас.
Масъул идоралар ушбу ҳолат юзасидан ҳали расмий изоҳ бермади. Шу сабаб видеодаги воқеанинг барча тафсилотлари очиқланишини кутиш лозим.
Мақола сизга ёқдими?
Обуна билан реклама бўлмайди
Zamin Premium — ойига 4 900 сўм
Мавзуга оид янгиликлар

































Изоҳлар0
…