“Саратон дейишди”: Азода операциясининг сабабини ва фарзандидан айрилганини ўз саҳифасида очиқ гапириб берди

Хонанда Азода Юсупаҳмет ҳомиладорлик даврида саломатлигида муаммолар пайдо бўлгани сабаб Туркияда операция қилинганини айтди. Ўзбекистондаги текширувлардан бирида унга саратон ташхиси қўйилган, бироқ Туркиядаги текширувлар бу ташхис нотўғри бўлганини кўрсатган. Шифокорлар ҳомиладорлик унинг ўзи ва боласи учун хавфли бўлиши мумкинлигини билдирган, кейинчалик эса Азода фарзандидан айрилган.
Хонанда Азода Юсупаҳмет нима сабабдан Туркияда операция қилингани ҳақида ижтимоий тармоқда очиқ гапирди. Унинг айтишича, ҳомиладорлик даврида нафас олиши қийинлашиб, саломатлигида муаммолар пайдо бўлган.
Азода бир эмас, бир нечта мутахассисга мурожаат қилганини айтди. Шифокорлар ҳомиладорлик унинг ўзи ва боласи учун хавфли бўлиши мумкинлигини билдириб, туғмасликни тавсия қилган. Текширувлардан бирида унга саратон касаллиги борлиги айтилган.
Хонанда бу хабарни эшитгач, қаттиқ руҳий зарба олгани ва қон босими тушиб кетганини эслади. Орадан вақт ўтиб, у фарзандидан айрилганини ҳам маълум қилди.
Кейинчалик Азода Туркияга бориб, у ердаги шифокорлар назоратида операция қилинган. Унинг сўзларига кўра, Туркиядаги текширувлардан сўнг Ўзбекистонда унга қўйилган саратон ташхиси нотўғри бўлгани аниқланган.































Изоҳлар 0
…