Блогер дунёдаги энг улкан чиқинди тоғига чиқди

1 дақиқа ўқиш28.1K
Блогер дунёдаги энг улкан чиқинди тоғига чиқди

Мексикалик блогер Ҳиндистон пойтахти Деҳли шаҳрида жойлашган машҳур Ғазипур чиқиндихонаси чўққисига чиқиб, бу жараённи видеога олди. Улкан ҳажми сабаб мазкур полигон кўпинча “чиқиндилар Эверести” дея аталади.

Маълумотларга кўра, чиқинди тоғининг баландлиги қарийб 70 метрни ташкил этади. У 28 гектардан ортиқ ҳудудни эгаллаган бўлиб, бу ерда 14 миллион тоннадан зиёд маиший чиқинди тўпланган.

Ғазипур полигони 1984 йилда фойдаланишга топширилган. Аслида у 2000 йилларда ёпилиши режалаштирилган эди. Бироқ чиқиндилар ҳажми ортиб бораётгани сабаб унинг фаолияти бир неча бор узайтирилган ва полигон ҳанузгача янги чиқиндиларни қабул қилишда давом этмоқда.

Блогер суратга олган видеолар ижтимоий тармоқларда кенг тарқалиб, Деҳлидаги экологик муаммолар ва чиқиндиларни қайта ишлаш масаласига жамоатчилик эътиборини яна бир бор қаратди.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?