Kasperskiy: Ўзбекистон давлат идоралари хитойлик хакерлар ҳужумига учрагани айтилмоқда

Kasperskiy: Ўзбекистон давлат идоралари хитойлик хакерлар ҳужумига учрагани айтилмоқда
Қисқача

Касперскй мутахассисларига кўра, хитой тилида сўзлашувчи кибержиноятчилар 2025 йилдан буён Ўзбекистон давлат идораларига ва бошқа давлатлар муассасаларига ҳужум қилиб келмоқда. Ҳужумлар ҳукумат муассасалари, вазирликлар, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар, таълим ва соғлиқни сақлаш тизимларига қаратилган.

Kaspersky мутахассислари хабарига кўра, хитой тилида сўзлашувчи кибержиноятчилар 2025 йилдан буён Ўзбекистон ва яна бир қатор давлатларнинг давлат идораларига қарши киберҳужумлар уюштириб келмоқда.

Маълумотларга кўра, ҳужумлар ҳукумат муассасалари билан бир қаторда вазирликлар, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар, таълим ва соғлиқни сақлаш тизимлари фаолиятига ҳам қаратилган.

Киберхавфсизлик бўйича мутахассисларнинг таъкидлашича, ҳужумчилар OctLurk ва SilkLurk номли зарарли дастурлардан фойдаланган. Ушбу дастурлар орқали фойдаланувчиларнинг паролларини қўлга киритиш, электрон почта ва файлларга кириш, экран тасвирларини олиш ҳамда зарарланган қурилмаларни масофадан бошқариш имконияти яратилган.

Ҳозирча мазкур киберҳужумлар ортида айнан қайси хакерлик гуруҳи тургани расман тасдиқланмаган. Шу билан бирга, мутахассислар давлат ташкилотлари ва йирик муассасаларга ахборот хавфсизлиги чораларини кучайтириш ҳамда шубҳали файл ва ҳаволаларга нисбатан эҳтиёткор бўлишни тавсия этмоқда.

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан муҳокама қилингЯнгиликни таҳлил қилинг, фойдали маслаҳатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар