Зилзила пайтида жарроҳлар беморни ўз таналари билан ҳимоя қилди (видео)

1 дақиқа ўқиш342
Зилзила пайтида жарроҳлар беморни ўз таналари билан ҳимоя қилди (видео)

Япониянинг Кумамото префектурасида содир бўлган 7,1 магнитудали зилзила вақтида шифокорлар фидойилиги кўпчиликнинг таҳсинига сазовор бўлди. Операция жараёнида юз берган кучли силкинишларга қарамай, жарроҳлар беморни ёлғиз қолдирмай, уни ўз таналари билан ҳимоя қилган.

Маълум қилинишича, ҳодиса 28 июль куни Ятсуширо шаҳридаги шифохонада юз берган. Зилзила бошлангач, операция хонасидаги тиббий ускуналар тебраниб, силжий бошлаган. Кузатув камераларида акс этган тасвирларда шифокорлар бемор устини таналари билан тўсиб, бир вақтнинг ўзида ҳаракатланаётган жиҳозларни ушлаб тургани кўринади. Бош жарроҳ эса кучли силкинишларга қарамай, операцияни тўхтатмаган.

Шифохона маълумотига кўра, зилзила содир бўлган пайтда тиббиёт муассасасида жами 4 та операция олиб борилган. Уларнинг барчаси муваффақиятли якунланган, беморлар ҳам, тиббиёт ходимлари ҳам ҳеч қандай жароҳат олмаган.

Мазкур воқеа акс этган видеолар ижтимоий тармоқларда кенг тарқалиб, шифокорларнинг касбига садоқати ва жасорати кўплаб фойдаланувчилар томонидан эътироф этилмоқда.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?