Nvidia КMP 170HX видеокарталари нархи кескин ошди

Nvidia КMP 170HX тезлаткичларининг иккиламчи бозордаги нархи 100–200 доллардан 1500–2200 долларгача ошди. Бунга GitHubда пайдо бўлган КMPУнлоккер воситаси орқали қурилмаларнинг блокланган хотираси ва ҳисоблаш ядроларини фаоллаштириш имконияти сабаб бўлди. Натижада 8 GB хотирали версияни 64 GB ҳажмли A100 даражасига, 10 GB версияни эса 80 GBъли қурилмага айлантириш мумкин.
Сўнгги вақтларда иккиламчи бозорда деярли қизиқиш уйғотмаган ва 100–200 доллар атрофида баҳоланган эски майнинг учун мўлжалланган Nvidia КMP 170HX тезлаткичлари нархи бир неча баробарга ошиб кетди. Ixbt.com маълумотига кўра, бунга ушбу қурилмаларнинг хотира ҳажмини дастурий таъминот ёрдамида кескин кенгайтириш имконияти пайдо бўлгани сабаб бўлган. Бу ҳақда Ixbt.com хабар беради.
Мазкур махсус тезлаткичлар бозорга илк бор 2021-йилда чиқарилган бўлиб, улар ўша пайтда машҳур бўлган сунъий интеллект учун мўлжалланган A100 модели негизида яратилган, бироқ сезиларли даражада имкониятлари чекланган версия сифатида тақдим этилганди. Хусусан, асл моделлар 64 ёки 80 GB хотирага эга бўлса, КMP 170HX қурилмаларида бу кўрсаткич атиги 8 ёки 10 GB ни ташкил этган эди.
Хотирани дастурий очиш имконияти
Мутахассисларнинг аниқлашича, мазкур қурилмаларнинг техник имкониятлари аслида анча юқори бўлган. Жисмоний жиҳатдан видеокарталар қимматбаҳо моделлардаги каби улкан ҳажмга эга эди, бироқ ишлаб чиқарувчи томонидан уларнинг хотираси ва ҳисоблаш ядроларининг катта қисми дастурий равишда блоклаб қўйилганди.Вазият GitHub платформасида махсус КMPУнлоккер деб номланган дастурий восита пайдо бўлганидан сўнг тубдан ўзгарди. Ушбу восита фойдаланувчиларга блокировкаларни четлаб ўтиб, график процессор ва хотирани тўлиқ ҳажмда фаоллаштириш имконини беради. Натижада 8 GB хотирага эга эски қурилмани 64 GB хотирали A100 даражасига, 10 GB версияни эса 80 GB ҳажмга эга қурилмага айлантириш мумкин бўлди.
Сунъий интеллект соҳаси учун янги қизиқиш
Албатта, бундай чуқур аралашувда айрим хотира чиплари носоз чиқиш эҳтимоли ҳам йўқ эмас. Шунга қарамай, мавжуд имкониятлар қурилма хотирасини бир неча баробар оширишга йўл очади. Ўнлаб гигабайтли тезкор HBM2e хотираси бундай эски майнинг карталарини бугунги кунда ҳам долзарб қилиб қўйди, бироқ эндиликда улардан майнинг мақсадларида эмас, балки сунъий интеллект тизимлари билан ишлашда фойдаланилмоқда.Қурилмаларга бўлган бундай кескин талаб фонида бозордаги нархлар ҳам ўзгарди. Ҳозирда ушбу тезлаткичларни ҳеч қандай кафолатсиз ва блокдан чиқарилмаган ҳолатининг ўзида ҳам 1500–2200 доллар атрофидаги нархларда сотишмоқда. Харидорлар эса якунда қандай натижа олишини олдиндан аниқ билмаса-да, юқори унумдорлик умидида уларни харид қилишмоқда.






























Изоҳлар 0
…