Денгиз шери балиқчилар кемасига чиқиб, каравотда ухлаб қолди (видео)

Денгиз шери балиқчилар кемасига чиқиб, каравотда ухлаб қолди (видео)

Аргентинада ноодатий воқеа кузатилди. Денгиз шерларидан бири балиқчилар кемасига сездирмасдан чиқиб, экипаж аъзолари дам оладиган каравотлардан бирига жойлашиб олди ва маза қилиб ухлаб қолди.

Энг қизиғи, атрофдаги шовқин-сурон ҳам жониворнинг ширин уйқусини буза олмади. Аксинча, у ёстиққа янада қулайроқ суяниб, уйқуни давом эттиришга уринган.

Экипаж аъзолари эса кутилмаган “меҳмон”нинг бу қилиғидан ҳайратга тушиб, ҳолатни видеога олишди.

Маълумотларга кўра, денгиз шерлари денгиз сутэмизувчилари орасида юқори ақлий қобилиятга эга жониворлардан ҳисобланади. Мутахассислар уларнинг хатти-ҳаракатларида итларга ўхшаш жиҳатлар кўплигини таъкидлайди.

Изоҳлар 0

…

Мавзуга оид янгиликлар