88 долларлик киприк муолажаси келинни қўрқинчли аҳволга солди

1 дақиқа ўқиш14.1K
88 долларлик киприк муолажаси келинни қўрқинчли аҳволга солди

Буюк Британиялик 26 ёшли рассом Полли Бибби тўйи олдидан ўзини янада гўзал ҳис қилиш учун илк бор киприк узайтириш муолажасини қилдирди. Муолажа тахминан 88 долларга тушган ва ундан олдин аллергияга қарши синов ҳам ўтказилган.

Бироқ муолажадан бир неча соат ўтиб, унинг кўзлари қизариб, ёшлана ва ачиша бошлади. Аввалига буни пичан иситмаси белгиси деб ўйлаган Полли кейинчалик кўзларида сариқ ажралма пайдо бўлиб, ҳатто кўриши хиралашганини айтди.

У шифокорларга мурожаат қилгач, киприк узайтиришда қўлланилган воситаларга аллергик реакция юзага келгани аниқланган. Поллига антибиотик ва антигистамин дорилар берилган ҳамда шиш қайтгач, сунъий киприкларни олиб ташлаш тавсия қилинган.

Келиннинг айтишича, кўзлари шу қадар шишиб, қизариб кетганки, бир муддат деярли кўра олмаган. Киприкларни олиб ташлаш жараёни ҳам унга жуда оғриқли туюлган, ҳозир эса кўзларида қизариш, шиш ва хира кўриш сақланиб қолган.

Мутахассислар киприк узайтиришда аллергик реакция, инфекция ва кўз атрофига шикаст етиши каби хавфлар борлигини таъкидламоқда. Полли эса ўз тажрибасини бошқа келинларга огоҳлантириш сифатида улашиб, тўй арафасида янги косметик муолажаларни эҳтиёткорлик билан синаб кўришга чақирди.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?