Манчестер Сити Аюб Будди билан шартнома шартларини келишиб олди

Манчестер Сити Лилл ярим ҳимоячиси Аюб Будди ва унинг вакиллари билан шахсий шартнома шартларини тўлиқ келишиб олди. 18 ёшли Марокаш терма жамоаси аъзоси 2025–2026-йилги мавсумда Лилл сафида Франсия чемпионати ва Европа лигасида 35 марта асосий таркибда майдонга тушди. Трансфер суммаси 70 миллион евродан 80 миллион еврогача бўлиши кутилмоқда, клуб эса келишувни APЛнинг янги мавсуми бошланишидан олдин расмийлаштиришга интилмоқда.
Англия Премер-лигасининг амалдаги чемпиони Манчестер Сити ёзги трансфер ойнасидаги навбатдаги йирик келишувга яқин турибди. Клуб Франциянинг Лилл жамоаси иқтидорли ярим ҳимоячиси Аюб Будди билан шартнома шартлари бўйича тўлиқ келишувга эришди. Мазкур трансфер жамоа бош мураббийи Энзо Мареска учун майдон марказини янгилаш ва таянч зонасини кучайтириш йўлидаги муҳим қадам сифатида кўрилмоқда. Бу ҳақда Goal.com хабар беради.
Goal.com хабар беришича, 18 ёшли Марокаш терма жамоаси аъзоси Манчестер Сити сафига қўшилиш истагида ва томонлар ўртасидаги музокаралар якуний босқичга кирган. Машҳур инсайдер Fabrizio Romano ўзининг Х ижтимоий тармоғидаги саҳифасида футболчи ва унинг вакиллари инглиз клуби билан шахсий шартнома шартларини тўлиқ келишиб олганини тасдиқлаган. Футболчининг ўзи ҳам келишувни 2027-йилгача чўзмасдан, ҳозроқ амалга оширишни афзал кўрмоқда.
Юлдузли футболчининг шиддатли юксалиши
Аюб Буддининг сўнгги бир йил ичидаги ўсиши Европа футболида катта шовшувларга сабаб бўлди. 2025–2026-йилги мавсум давомида у Лилл асосий таркибининг ажралмас қисмига айланди. Ёш ярим ҳимоячи Франция чемпионати ва Европа лигаси баҳсларида жами 35 марта асосий таркибда майдонга тушиб, ўзининг майдонни кўра олиш қобилияти ҳамда жисмоний етуклигини намойиш этди.Ушбу серқирра ўйинлар футболчининг халқаро майдондаги нуфузини ҳам оширди. Аюб Будди атиги 18 ёшда бўлишига қарамай, Марокаш терма жамоаси сафида Жаҳон чемпионатининг бешта учрашувида асосий таркибда ҳаракат қилди. Бундай юқори савиядаги тажриба унинг трансфер қийматини кескин ошириб юборди ва Европанинг гранд клублари эътиборини тортди.
Трансфер қиймати ва молиявий тафсилотлар
Агар ушбу трансфер муваффақиятли якунланса, Манчестер Сити ёзги мавсумдаги умумий харажатларини 200 миллион фунт стерлингга етказиши мумкин. Эслатиб ўтамиз, клуб ёзги трансферлар даврида Ноттингем Форест ярим ҳимоячиси Эллиот Андерсонни 116 миллион фунт стерлинг эвазига ўз сафига қўшиб олганди.Дастлаб Лилл ўзининг асосий юлдузи учун 100 миллион евро (тахминан 86 миллион фунт стерлинг) талаб қилган бўлса-да, Манчестер Сити раҳбарияти бу нархни пасайтиришга эришди. Манбаларга кўра, якуний трансфер суммаси 70 миллион евродан 80 миллион еврогача бўлган қийматни ташкил этиши кутилмоқда. APЛнинг янги мавсуми бошланишига икки ҳафтадан кам вақт қолганда, шаҳарзодалар ушбу трансферни расмийлаштиришга интилмоқда.






























Изоҳлар 0
…