Денгиз тубидан 162 йиллик машҳур пиво топилди

Англиянинг Дувр соҳили яқинида 1864 йилга тегишли, 162 йил аввал ишлаб чиқарилган Гуиннесс пивоси солинган шиша топилди. Уни 2025 йилда Белгиялик сув ости фотографи Штефан Панис кемалар ҳалокати жойлашган ҳудудда аниқлаган. Бутилкадан олинган намуналар Белгиядаги КУ Леувен университети лабораториясига юборилиб, олимлар пивонинг таркиби ва таъмини ўрганишни режалаштирмоқда.
Англиянинг Дувр соҳили яқинида сув ости тадқиқотлари олиб бораётган ғаввослар 162 йил аввал ишлаб чиқарилган Guinness пивоси солинган шишани топишди.
Белгиялик сув ости фотографи Стефан Панис 2025 йилда кемалар ҳалокати жойлашган ҳудудда ғалати шишани кўриб қолган. Уни сув юзасига олиб чиқиб, чайишганида эса ундаги Guinness ёзуви аниқланган. Маълум бўлишича, шиша 1864 йилга тегишли.
Паниснинг фикрича, денгиз тубида бундай шишалар яна кўп бўлиши мумкин. У топилган шиша жойлашган қутида 24 та шиша бўлганини тахмин қилмоқда.
Топилма пиво бўйича мутахассисларни ҳам қизиқтирди. Бутилкадан олинган намуналар Бельгиядаги KU Leuven университети лабораториясига юборилди. Олимлар 1864 йилдаги пивонинг таркиби ва таъмини ўрганишни режалаштирмоқда.

Агар намуналардан етарлича ДНК маълумоти олинса, мутахассислар 162 йил аввалги Guinness таъмини қайта яратишга уриниб кўриши мумкин.
Энг қизиғи, тадқиқотчилар пиво ҳали ҳам ичишга яроқли бўлиши эҳтимолини ҳам истисно қилмаяпти. Бу эса шишанинг пробкаси орқали денгиз суви кирган-кирмаганига боғлиқ.
Паниснинг ўзи Guinness’ни унчалик ёқтирмаслигини айтган бўлса-да, мутахассислар пивони хавфсиз деб топса, уни татиб кўришга тайёрлигини билдирди.
Айни пайтда Guinness архиви ва ғаввослар топилма ҳақида қўшимча маълумотларни ўрганмоқда.






























Изоҳлар 0
…