Дубайда дайди ҳайвонларни боқиш учун сунъий интеллектли қурилмалар ишга туширилди

1 дақиқа ўқиш196
Дубайда дайди ҳайвонларни боқиш учун сунъий интеллектли қурилмалар ишга туширилди

Дубай муниципалитети кўча ҳайвонларига ёрдам бериш мақсадида “Ehsan Stations” номли ақлли озиқлантириш қурилмаларини ишга туширди. Лойиҳа минтақада ўзига хос ташаббус бўлиб, сунъий интеллект ёрдамида ҳайвонларни аниқлаш, улар ҳақидаги маълумотларни йиғиш ва шунга мос равишда озуқа тарқатишга мўлжалланган. Бу ҳақда Dubai Municipality нашри хабар берди.

Дастлаб Дубай бўйлаб 12 та қурилма ўрнатилиши режалаштирилган. Уларнинг 10 таси жамоат боғларига, яна иккитаси эса Dubai Holding компаниясига қарашли ҳудудларга жойлаштирилади. Тизим дайди мушуклар ва бошқа ҳайвонларни аниқлаб, уларга автоматик равишда озуқа бериши мумкин.

Ташаббуснинг яна бир мақсади — кўча ҳайвонларини тартибсиз озиқлантириш ҳолатларини камайтириш. Чунки назоратсиз ташлаб кетилган озуқа жамоат жойларининг тозалиги ва шаҳарнинг ташқи кўринишига салбий таъсир кўрсатиши мумкин. Ақлли қурилмалар эса ҳайвонларни мунтазам ва тартибли озиқлантиришга ёрдам беради.

Лойиҳа ҳозирча синов босқичида бўлиб, қурилмаларнинг самарадорлиги баҳоланади. Мутасаддилар келгусида тизимни янада такомиллаштириш ва кўча ҳайвонлари популяциясини бошқаришда ундан фойдаланиш имкониятларини ўрганмоқда.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?