Хитойда фил жуфтини қутқариб, заряд қурилмасини ағдариб юборди (видео)

1 дақиқа ўқиш206
Хитойда фил жуфтини қутқариб, заряд қурилмасини ағдариб юборди (видео)

Хитойнинг Юннан провинциясида ёввойи филлар тўдаси электр автомобиллар учун мўлжалланган зарядлаш қурилмаси ёнида ноодатий воқеани содир этди. Ҳодиса 6 август куни йўл четида юз берган ва қисқа вақт ичида ижтимоий тармоқларда кенг тарқалган.

Free Press Journal нашрининг хабар беришича, филлардан бирининг оёғи ҳаракатланаётган пайтда зарядлаш кабелига ўралиб қолган. Шундан сўнг бошқа бир фил зарядлаш қурилмаси томон яқинлашиб, уни ағдариб юборган.

Кузатув камераларига тушган кадрлар интернет фойдаланувчилари орасида қизғин муҳокамаларга сабаб бўлди. Айримлар фил жуфтига ёрдам бериш учун қурилмани атайлаб ағдарганини тахмин қилган бўлса, бошқалар эса ҳайвон шунчаки нотаниш буюмни ўрганиб, унинг мустаҳкам эмаслигини текширган бўлиши мумкинлигини айтган.

Ушбу ноодатий ҳодиса Юннан ҳудудида яшовчи ёввойи филларнинг хатти-ҳаракатлари ва ўзаро муносабатларини яна бир бор муҳокама қилишга сабаб бўлди.

Evwire нашрига кўра, воқеа вақтида мутахассислар электр таъминотини узиб қўйган ва филлар тахминан ярим соатдан сўнг ҳудудни тарк этган. Зарядлаш кабели шикастланган, дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, зарар миқдори қарийб 20 минг юан — тахминан 2,8 минг долларни ташкил этган.

Сизнингча, фил жуфтини ҳимоя қилиш учун тўғри иш қилдими? Фикрингизни изоҳларда ёзиб қолдиринг.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?