Тожикистонда дуо ўқишга янги қоида: энди бу маросимни ҳамма ҳам ўтказа олмайди

Тожикистонда дуо ўқиш маросимларини расман фақат ваколат берилган диний хизматчилар ўтказиши мумкин. Бу тартибни белгиловчи буйруқ 3 июн куни имзоланган бўлиб, ваколат Уламолар кенгаши аъзолари, масжидларнинг имом-хатиблари, имомлар, уларнинг ўринбосарлари ва махсус ваколат берилган муаззинларга берилган.
Тожикистонда дуо ўқиш билан боғлиқ диний маросимларни ўтказиш тартиби янгиланди. Энди бундай маросимларни расман фақат ваколат берилган диний хизматчилар ўтказиши мумкин.
Бу ҳақда Тожикистон Дин, анъана ва маросимларни тартибга солиш қўмитаси «Asia-Plus» сўровига йўллаган ёзма жавобида маълум қилди.
Янги тартиб қачон тасдиқланган?
Қўмита маълумотига кўра, янги қоидаларни белгилаб берувчи буйруқ 3 июнь куни имзоланган. Ҳужжатда дуо ўқиш маросимини кимлар ўтказиши ва улар қандай талабларга амал қилиши аниқ кўрсатилган.
Маросимни қуйидаги диний хизматчилар ўтказиши мумкин:
Уламолар кенгаши аъзолари;
марказий жоме масжидлари катта имом-хатиблари;
жоме масжидлари имом-хатиблари;
беш вақт намоз ўқиладиган масжидлар имомлари;
имом-хатиб ва имомларнинг ўринбосарлари;
диний ташкилот томонидан махсус ваколат берилган муаззинлар.
Янги тартибга кўра, дуо ўқиш маросимини ўтказиш ҳуқуқи белгиланган доирадаги диний хизматчиларга берилди.
Қандай чекловлар бор?
Диний хизматчилар санитария-эпидемиология талабларига риоя қилиши, маросимларни Тожикистон қонунчилиги доирасида ўтказиши ва фуқароларнинг тиббий ёрдамга мурожаат қилишига тўсқинлик қилмаслиги шарт.
Шунингдек, аёллар ва болалар учун уларнинг маҳрамлари иштирокисиз дуо ўқиш тақиқланган.
Қўмитага кўра, диний хизматчилар мурожаат қилган фуқароларга шариатга мувофиқ дуолар ўқиш орқали диний эҳтиёжларини қондиришда ёрдам бериши мумкин.
Сиз бу ўзгаришни қандай баҳолайсиз? Фикрингизни изоҳларда ёзинг ва янгиликни яқинларингиз билан улашинг.































Изоҳлар 0
…