Тожикистонда ҳижобли аёлларга қарши рейдлар бошланди

1 дақиқа ўқиш705
Тожикистонда ҳижобли аёлларга қарши рейдлар бошланди

Тожикистоннинг Панжакент шаҳрида маҳаллий ҳокимият ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар миллий қадриятларга мос келмайди, деб баҳоланган кийимларга қарши рейдларни бошлади. Бу ҳақда маҳаллий оммавий ахборот воситалари хабар тарқатди.

Маълум қилинишича, 4 август куни эълон қилинган суратларда расмийлар соч, бўйин ва елкани ёпиб турадиган мусулмон рўмолини таққан аёллар билан суҳбат ўтказаётгани акс этган. Суҳбатлар давомида милиция ходимлари ҳам иштирок этган.

Расмийлар ушбу тадбирлардан кўзланган асосий мақсад “бегона маданият таъсирининг олдини олиш ва миллий анъаналарни асраш” эканини билдирмоқда. Шу билан бирга, рейдлар давомида қанча аёл ва қизлар билан профилактик суҳбат ўтказилганига оид аниқ рақамлар очиқланмаган.

Манбаларга кўра, ҳижоб тақиб юрувчи айрим аёллар ҳокимият вакиллари билан бўлган мулоқот ҳақида гапиришдан бош тортган. Улар бу иш жойи ёки шахсий ҳаётига салбий таъсир қилиши мумкинлигидан хавотир билдирган.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?