Манилада кучли ёмғирлардан сўнг каналлар чиқиндиларга тўлди

1 дақиқа ўқиш158
Манилада кучли ёмғирлардан сўнг каналлар чиқиндиларга тўлди
ҚисқачаAI ёрдамида тайёрланганКўрсатиш
  • Филиппин пойтахти Манилада кучли ёмғирлардан сўнг канал ва сув йўллари чиқиндиларга тўлиб, айрим ҳудудларда сув юзаси деярли ахлат билан қопланди.
  • Мутахассислар маиший чиқиндилар сув оқими билан кўчиб, ёмғир сувларининг эркин оқишига тўсқинлик қилиши ва тошқин хавфини кучайтиришини таъкидламоқда.
  • Расмий маълумотларга кўра, 2026 йилнинг июн ойига қадар Метро Манилада дренаж тизимларидан 7,6 минг куб метрдан ортиқ чиқинди олиб ташланган.

Филиппин пойтахти Манилада кучли ёмғирлар ортидан канал ва сув йўлларида чиқиндилар миқдори кескин кўпайди. Айрим ҳудудларда сув юзаси деярли ахлат билан қопланиб, шаҳар инфратузилмасига қўшимча босим юзага келган.

Мутахассислар таъкидлашича, Манилада кучли ёғингарчилик пайтида сув йўлларига тўпланган маиший чиқиндилар сув оқими билан бир жойдан иккинчи жойга кўчиб, тошқин хавфини янада кучайтиради. Расмий маълумотларга кўра, 2026 йилнинг июнь ойига қадар Метро Манилада дренаж тизимларидан 7,6 минг куб метрдан ортиқ чиқинди олиб ташланган.

Манила кўрфази ва унга туташ каналларда чиқиндилар муаммоси янги эмас. Илгариги кучли ёмғирлардан кейин денгиздаги чиқиндилар сув оқими ва тўлқинлар таъсирида шаҳар каналларига қайтиб кирган ҳолатлар ҳам кузатилган. Бу эса ёмғир сувларининг эркин оқишига тўсқинлик қилиб, кўчаларда сув сатҳининг кўтарилишига сабаб бўлади.

Вазиятни бартараф этиш мақсадида маҳаллий ҳокимият ва тегишли хизматлар каналлар, дренажлар ҳамда сув йўлларини тозалаш ишларини кучайтирмоқда. Ҳукумат томонидан махсус тозалаш техникаси, чиқинди ушлагичлар ва бошқа воситалардан фойдаланилмоқда.

Филиппин президенти Фердинанд Маркос кичик сув йўллари ва дренажларни чиқиндилардан мунтазам тозалаш зарурлигини таъкидлаб, тошқинларга қарши курашда фақат инфратузилмани яхшилашнинг ўзи етарли эмаслигини билдирган. Унинг таъкидлашича, чиқиндиларни йиғиш, саралаш ва қайта ишлаш тизимини ҳам такомиллаштириш муҳим.

Ҳозирда Манилада сув йўлларини тозалаш ва чиқиндиларни назорат қилиш ишлари давом этмоқда. Ҳукумат бу чораларни шаҳарда тошқинлар хавфини камайтириш ва Манила кўрфазининг экологик ҳолатини яхшилашга қаратилган кенг қамровли дастурларнинг бир қисми сифатида кўрмоқда.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?