Янги йўлда Isuzu юк машинаси ёниб кетди

1 дақиқа ўқиш142
Янги йўлда Isuzu юк машинаси ёниб кетди

Тошкент вилоятининг Янги йўл тумани ҳудудидан ўтувчи М39 «Тошкент–Термиз» автомобиль йўлида Isuzu русумли юк машинасида ёнғин содир бўлди.

Маълум қилинишича, воқеа 14 август куни тахминан соат 18:30 да юз берган. 48 ёшли ҳайдовчи юк машинасини бошқариб кетаётган вақтда транспорт воситасининг двигател қисмида тўсатдан ёнғин чиққан.

Кўп ўтмай аланга автомобилнинг бошқа қисмларига ҳам тарқалиб, юк машинаси ёниб кетган.

Ҳодиса оқибатида ҳайдовчи ва бошқа ҳаракат иштирокчиларидан ҳеч бири жароҳат олмаган. Инсон саломатлигига зарар етказилмаган.

Айни пайтда воқеа сабаблари ва ёнғиннинг келиб чиқиш ҳолатларини аниқлаш мақсадида Янги йўл тумани Фавқулодда вазиятлар бўлими томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?