Ҳовли олдида намоз ўқиган мусулмон видеоси тарқалди

АҚШда мусулмон ҳайдовчининг йўл четида намоз ўқиётгани акс этган видео ижтимоий тармоқларда кенг тарқалди. Уй эгаси бўлган христиан аёл Ramазон ойида хавфсиз жой излаган ҳайдовчи ҳовлиси қаршисида ибодат қилганини видеога олиб, турли дин вакилларини ҳурмат ва бағрикенгликка чақирди. Видео АҚШда мусулмонларга муносабат муҳокама қилинаётган, конгрессмен Ненси Мейс исломга нисбатан кескин баёнотлари учун танқид қилинаётган пайтга тўғри келди.
АҚШда бир мусулмон ҳайдовчининг йўл четида намоз ўқиётгани акс этган видео ижтимоий тармоқларда кенг муҳокамаларга сабаб бўлди. Ушбу тасвирларни уй эгаси бўлган христиан аёл интернетга жойлаштириб, турли дин вакилларига нисбатан ҳурмат ва бағрикенгликка чақирган.
Маълум қилинишича, Рамазон ойида бир ҳайдовчи ибодат қилиш учун хавфсиз жой қидирган ва аёлнинг уйи қаршисида тўхтаган. У ерда йўл ҳаракатига халал бермаган ҳолда намозини адо этган. Уй эгаси эса бу ҳолатни салбий қабул қилмасдан, аксинча, видеога олиб, ижтимоий тармоқда улашган.
Аёлнинг айтишича, у видеони жамоатчиликка тарқатиш орқали инсонларнинг диний эътиқоди турлича бўлишига қарамай, бир-бирига ҳурмат билан муносабатда бўлиш муҳимлигини кўрсатмоқчи бўлган.
Видеонинг тарқалиши АҚШда мусулмонларга нисбатан муносабатлар яна муҳокама қилинаётган пайтга тўғри келди. Жумладан, конгрессмен Ненси Мейс сўнгги ҳафталарда мусулмонлар ва исломга нисбатан кескин баёнотлари билан танқидларга учради. Унинг ижтимоий тармоқлардаги айрим билдиришлари ОАВ ва жамоатчилик томонидан исломофобик деб баҳоланган.
CNN эфирида журналист Омар Хименес Мейснинг мусулмонларга оид баёнотларини танқид қилиб, АҚШ Конституцияси диний эркинликни ҳимоя қилишини таъкидлаган. Мейс эса ўз қарашларини ҳимоя қилишда давом этган.
Шу нуқтаи назардан, ижтимоий тармоқларда тарқалган мазкур видео кўпчилик томонидан турли эътиқод вакиллари ўртасида ўзаро ҳурмат ва бағрикенглик муҳимлигини эслатувчи лавҳа сифатида қабул қилинмоқда.






























Изоҳлар 0
…