Мареска очиқ гапирди: Рейндерс нега «Манчестер Сити»ни тарк этмоқда?

1 дақиқа ўқиш271
Мареска очиқ гапирди: Рейндерс нега «Манчестер Сити»ни тарк этмоқда?
ҚисқачаAI ёрдамида тайёрланганКўрсатиш
  • Энсо Мареска Тижжани Рейндерс «Манчестер Сити»дан кетиши мумкинлигини ва бу қарор клуб, футболчи ҳамда бош мураббий учун маъқул бўлса, трансфер амалга ошишини айтди.
  • 28 ёшли яримҳимоячи Саудия Арабистони Pro-Лигаси вакили «Ал Қодисия»га ўтишга яқин.
  • Рейндерс 2025/2026 йилги мавсумда барча мусобақаларда 47 та учрашувда 7 та гол ва 8 та голли узатмага муаллифлик қилган.

«Манчестер Сити» қароргоҳида асосий таркиб футболчиларининг трансфери билан боғлиқ муҳим жараёнлар давом этмоқда. Жамоа бош мураббийи Энцо Мареска матбуот анжуманида нидерландиялик иқтидорли яримҳимоячи Тижжани Рейндерснинг клубдан кетиш эҳтимолига тўхталиб, вазиятга ойдинлик киритди.

Аввалроқ нуфузли инсайдерлар 28 ёшли яримҳимоячи Саудия Арабистони Про-Лигаси вакили бўлган «Ал Қодисия» клуби сафига қўшилишга жуда яқин экани ҳақида хабар берган эди.

«Агар барча рози бўлса, шундай бўлиши керак»

Энцо Мареска жамоани тарк этиш ниятида бўлган футболчиларни мажбуран сақлаб қолмаслик позициясида эканини қатъий таъкидлади:

«Кетишга қатъий қарор қилган футболчини жамоада олиб қолиш ҳеч қачон осон бўлмаган. Тижжанининг ҳозирги вазияти Траффорд ва бошқа баъзи ўйинчиларимизникига жуда ўхшаш.

Менинг фикримча, агар клуб, футболчи ва бош мураббий унинг жамоадан кетиши ҳар учала томон учун энг тўғри қарор деб ҳисобласа, демак, шундай бўлиши керак ва бу амалга ошади», — деди мураббий.

Рейндерснинг «Сити»даги сермаҳсул кўрсаткичи

Нидерландиялик яримҳимоячи ўтган мавсумда «шаҳарликлар» сафида барқарор ва сермаҳсул ўйин намойиш этиб келаётган эди.

У 2025/2026 йилги мавсумда барча расмий мусобақаларни инобатга олган ҳолда:

  • 47 та учрашувда майдонга тушди;

  • 7 та гол киритди;

  • 8 та голли узатмага муаллифлик қилди.

Шунга қарамай, Саудия Арабистонидан келган молиявий жиҳатдан жозибадор таклиф ва футболчининг янги чорловга тайёрлиги ушбу трансфернинг тез орада расман эълон қилинишига замин яратмоқда.

Фикрингизни изоҳда қолдиринг ва мақолани танишларингизга Telegram ёки бошқа ижтимоий тармоқлар орқали улашинг.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?