Мисрда савдо марказида гелий баллони портлади

Мисрнинг Янги Қоҳира шаҳридаги савдо марказларидан бирида гелий баллони портлаши оқибатида 3 киши ҳалок бўлди, яна 17 киши турли даражада жароҳатланди. Фожиа 13 август куни Arabella Plaza савдо марказида содир бўлган.
Миср Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотига кўра, портлаш марказнинг биринчи қаватида фаолият юритувчи совғалар дўконидаги гелий баллонида юз берган. Кучли портлашдан кейин дўкон ичида ёнғин ҳам чиққан.
Ёнғин тез орада назоратга олинган бўлса-да, портлаш ва ёнғин савдо марказидаги яқин дўконларнинг фасадларига ҳам зарар етказган.
Ҳодиса ҳақида хабар олиниши билан воқеа жойига 8 та тез тиббий ёрдам экипажи йўналтирилган. Жароҳатланганларнинг 11 нафари New Cairo Specialized Hospital’га, яна 6 киши яқин атрофдаги тиббий муассасаларга олиб борилган.
Вазирлик жабрланганларнинг барчасига зарур тиббий ёрдам кўрсатилаётганини маълум қилди. Ҳодиса сабабли яқиндаги шифохоналарда ҳам юқори тайёргарлик режими жорий этилган.






























Изоҳлар 0
…