Тошкентда 3 ёшли бола онасининг зўравонлигидан қутқарилди

1 дақиқа ўқиш378
Тошкентда 3 ёшли бола онасининг зўравонлигидан қутқарилди

Тошкент шаҳрининг Яшнобод туманида 2023 йилда туғилган 3 ёшли бола (А.И.) 1989 йилда туғилган онаси (А.Т.) томонидан мунтазам равишда зўравонликка учрагани аниқланди. Ҳодиса қўшниларнинг мурожаатидан сўнг ўрганилиб, боланинг оғир шароитда яшаётгани маълум бўлган. Бу ҳақда Болалар омбудсмани маълум қилди.

Маълум бўлишича, қўшнилар вояга етмаган болага нисбатан зўравонлик қилинаётганидан хавотир билдириб, тегишли идораларга мурожаат қилган. Ўрганиш жараёнида 3 ёшли бола мунтазам калтаклангани, унга ухлатувчи дори берилгани ва баъзи ҳолларда қаровсиз қолдирилгани аниқланган.

Ҳолат юзасидан боланинг онасига нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 110-моддаси — «Қийнаш» бўйича жиноят иши қўзғатилган. Боланинг хавфсизлигини таъминлаш мақсадида унга ҳимоя ордери расмийлаштирилиб, вақтинча васийлик белгиланган.

Ҳозирда боланинг соғлиғи барқарор экани хабар қилинди. Масъул идоралар эса боланинг манфаатларини инобатга олган ҳолда уни онасининг қарамоғидан ажратиш ва онани ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум қилиш масаласини суд тартибида ҳал этиш чораларини кўрмоқда.

Воқеа болага нисбатан зўравонлик ҳолатларини ўз вақтида аниқлашда қўшнилар ва фуқароларнинг мурожаати муҳим аҳамиятга эга эканини яна бир бор кўрсатди. Қонунчиликка кўра, болага нисбатан тазйиқ ёки зўравонлик ҳолатига гувоҳ бўлган шахслар бу ҳақда тегишли идораларга хабар бериши мумкин.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?