Kanye West концерти бошланишига саноқли соатлар қолганида Олмаотада электр ўчди: минглаб мухлислар хавотирда

Kanye West концерти бошланишига саноқли соатлар қолганида Олмаотада электр ўчди: минглаб мухлислар хавотирда

Олмаотада Kanye West концерти бошланишига саноқли соатлар қолганида шаҳарнинг бир нечта ҳудудида электр таъминотида узилишлар кузатилди. Муаммо концерт ўтказилиши режалаштирилган Марказий стадион жойлашган ҳудудга ҳам таъсир қилгани айтилмоқда.

Концерт бекор қилинадими?

Еънинг концерти соат 21:00 га белгиланган. Айни пайтда тахминан 300 MW қувват узилгани, айрим ҳудудларда интернет билан боғлиқ муаммолар ҳам кузатилаётгани ҳақида хабарлар тарқалмоқда.

Энг катта савол — концерт белгиланган вақтда бошланадими ёки йўқми?

Минглаб мухлислар кутмоқда

Концертни томоша қилиш учун Ўзбекистондан ҳам минглаб мухлислар Олмаотага борган. Ташкилотчилар ҳозирча тадбир бекор қилингани ёки бошқа вақтга кўчирилгани ҳақида расмий баёнот бермаган.

Шу сабабли мухлислар якуний қарорни интиқлик билан кутмоқда.

Изоҳлар 0

…

Мавзуга оид янгиликлар