
Парижнинг энг диққатга сазовор иншоотларидан бири - Эйфель минораси душанба кунга ўтар кечаси Британия пойтахтидаги теракт қурбонлари хотирасига ўз чироқларини ўчиради. Бу ҳақда Париж мэри Анн Идальго'га таяниб Кун.уз хабар берди.
"Эйфель минораси Лондондаги теракт қурбонлари хотирасига бугун тунда 00:45да ўз чироқларини ўчиради", - деб ёзди Идальго ўз Twitter'ида.
Шанба куни кечқурун Лондон марказида иккита террорчилик ҳужуми қайд этилди. Уч нафар эркак микроавтобусда Лондон кўпригидаги йўловчилар устига бостириб келган, сўнгра Боро бозорига бориб, у ердаги йўловчиларга ҳам пичоқ билан ҳужум қилган.
Лондондаги терактлар натижасида 7 киши ҳалок бўлган, 48 нафари жароҳат олган. Террорчиларнинг бари полиция томонидан йўқ қилинган.
Таъкидлаш жоизки, бу 2,5 ой ичида Британиядаги учинчи терактдир. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар