Ота ўғлини сақлаб қолиш учун шифохонага қурол билан кирди

1 дақиқа ўқиш172
Ота ўғлини сақлаб қолиш учун шифохонага қурол билан кирди
ҚисқачаAI ёрдамида тайёрланганКўрсатиш
  • АҚШнинг Техас штатида Жорж Пикеринг оғир инсултдан сўнг кома ҳолатига тушиб, мияси ўлган деган хулоса чиқарилгач, отаси унинг ҳаётини сақлаб қолиш учун шифохонага тўппонча билан кирди.
  • Шифокорлар Жоржни ҳаётни таъминловчи аппаратдан узишга ва тана аъзоларини донорликка беришга тайёргарлик кўраётган эди.
  • Тахминан уч соат ўтгач, Жорж отасининг қўлини бир неча марта қаттиқ қисиб, мияси бутунлай ишдан чиқмаганини кўрсатди.

АҚШнинг Техас штатида юз берган бу воқеа ота меҳри ва фарзанди учун курашиш туйғуси қанчалик кучли бўлиши мумкинлигини кўрсатди. Жорж Пикеринг исмли йигит оғир инсультни бошдан кечириб, комага тушганидан сўнг шифокорлар унинг мияси ўлган, деган хулосага келган.

Шундан кейин тиббиёт ходимлари уни ҳаётни таъминлаб турган аппаратдан узишга тайёргарлик кўра бошлаган. Ҳатто йигитнинг тана аъзоларини донорликка бериш учун рўйхатга олиш ишлари ҳам бошланган.

Бироқ Жоржнинг отаси ўғлининг вафот этганига ишонмаган. У шифокорлар хулосага келишда шошилаётганини ҳис қилиб, шифохонага тўппонча билан кирган ва ўғли ётган хонада қолиб кетган.

Кўп ўтмай шифохонага полиция ходимлари етиб келган. Шунга қарамай, ота тахминан уч соат давом этган таранг вазиятда ўғлининг қўлини ушлаб, ундан бирор белги беришини сўраган.

Ўғлининг ҳаракати барча шубҳаларни ўзгартирди

Бироз вақт ўтгач, комада ётган Жорж отасининг сўзларига жавобан унинг қўлини бир неча марта қаттиқ қисган. Бу ҳаракат йигитнинг мияси бутунлай ишдан чиқмаганини ва у ҳали тирик эканини кўрсатган.

Шундан сўнг ота полицияга тинчгина таслим бўлган. У ноқонуний равишда қурол қўллагани учун ҳибсга олиниб, қарийб бир йил қамоқда ўтирган.

Бироқ унинг ўғлини ҳаётдан узиб қўймаслик учун қилган қатъий ҳаракати Жоржнинг ҳаётини сақлаб қолишга сабаб бўлган. Шифокорлар даволаш жараёнини қайта тиклаганидан кейин йигитнинг аҳволи яхшиланиб, у тўлиқ соғайиб кетган.

Кейинчалик Жорж ўз интервьюсида отасининг қилмиши ҳақида шундай деган:

«Отам қонунни бузди, лекин буни тўғри сабаб туфайли қилди. Мен ҳозир айнан шу сабабли тирикман».

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?