Хитойда 1000 дан ортиқ мушук яшайдиган “Мушуклар саройи” мавжудлигини билармидингиз?

Хитойда 1000 дан ортиқ мушук яшайдиган “Мушуклар саройи” мавжудлигини билармидингиз?

Хитойнинг Гуанчжоу шаҳрида мушуксеварлар учун ҳақиқий жаннатга айланган ноодатий маскан мавжуд. Moon Cat City тематик боғида 1000 дан ортиқ мушук яшайди. Энг қизиғи, улкан мажмуа оддий бино эмас — у беш қаватли бинонинг томида жойлашган.

Майдони қарийб 10 минг квадрат метр бўлган мажмуада мушуклар учун турли шароитлар яратилган. Бу ерга ташриф буюрганлар нафақат ҳайвонларни томоша қилиши, балки улар билан вақт ўтказиши ҳам мумкин.

Хитойда 1000 дан ортиқ мушук яшайдиган “Мушуклар саройи” мавжудлигини билармидингиз?

Мажмуада:

мушуклар учун махсус ўйин хоналари;

ташриф буюрувчилар дам олиши мумкин бўлган кафелар;

кичик мушукчалар учун махсус “болалар боғчаси” мавжуд. “Мушуклар саройи”га кириш ҳам нисбатан ҳамёнбоп. Чипта нархи 40 юань, яъни тахминан 5,5 долларни ташкил қилади.

Бу ерда мушуклар учун яратилган шароит ва уларнинг сони масканни оддий тематик боғдан анча фарқли қилади.

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар