11 мингдан ортиқ пирсинг: Элейн Дэвидсон қандай рекорд ўрнатган?

11 мингдан ортиқ пирсинг: Элейн Дэвидсон қандай рекорд ўрнатган?

Шотландиялик Элейн Дэвидсон ташқи кўриниши ва ўзига хос услуби билан бутун дунё эътиборини тортган. У танасига 11 мингдан ортиқ пирсинг ва турли металл безаклар ўрнатиб, ғайриоддий рекорд қайд этган.

Унинг танасидаги сон-саноқсиз безаклар Элейнни дунёда энг кўп пирсингга эга инсон сифатида танилишига сабаб бўлган. Бу кўрсаткич унинг номи Гиннес рекордлари билан боғланишига олиб келган.

Элейннинг ранг-баранг ва бошқалардан кескин фарқ қиладиган қиёфаси кўпчиликда ҳайрат уйғотади. Унинг рекорди йиллар давомида энг ғайриоддий рекордлардан бири сифатида тилга олиб келинган.

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар