Тошкент вилоятида гаровдаги уй сотилди

Мажбурий ижро бюросининг Тошкент вилояти бошқармаси иш юритувида суднинг ижро варақасига асосан қарздор С.М.дан ундирувчи ХАТБ Давр Банк фойдасига 284.3 млн. сўм ундириш ҳамда ундирувни Тошкент вилояти, Юқоричирчиқ тумани, “Янгиобод” МФЙ, Беруний кўчаси 103-уй манзилида жойлашган турар жой объектига қаратиш тўғрисидаги ижро иши мавжуд.
Мазкур ижро иши ижросини таъминлаш юзасидан гаров мулки ҳатланиб, 300 млн. сўм бошланғич баҳосида аукцион савдоларига чиқарилган.
Аукцион савдолари натижаларига кўра, мазкур кўчмас мулк объекти 330 млн. сўмга реализация қилиниб, савдодан тушган пул маблағлари банк фойдасига ўтказиб берилган.































Изоҳлар 0
…