Аукцион савдоларида сотилган мол-мулклардан тушган пул маблағлари давлат бюджетига йўналтирилади

Аукцион савдоларида сотилган мол-мулклардан тушган пул маблағлари давлат бюджетига йўналтирилади

Мажбурий ижро бюроси Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси ва унинг ҳудудий бўлимлари томонидан жорий йилнинг ўтган даврида, мол-мулкларни давлат даромадига ўтказиш тўғрисидаги жами 1 млрд. 747 млн. сўмлик 817 та ижро ҳужжатларининг ижроси амалда таъминланган.

Ушбу турдаги ижро ҳужжатларнинг ижросини таъминлаш мақсадида, давлат даромадига ўтказилиши белгиланган тегишли 21 млрд. 205 млн. сўмлик 147 та мол-мулклар хатланиб аукцион савдосига чиқарилган бўлса, шундан 7 млрд. 672 млн. сўмлик 108 таси ўтказилган аукцион савдоларида сотилиб, сотувдан тушган пуллар давлат даромадига ўтказилган.

Масалан, Бюронинг Нукус шаҳар бўлим иш юритувидаги Жиноят ишлари бўйича Нукус шаҳар судининг қарорига асосан Нукус шаҳрида жойлашган қиймати 1,4 млрд. сўмлик кўчмас мулкни давлат фойдасига ўтказиш белгиланган бўлиб, ушбу кўчмас мулк тегишли тартибда хатловга олиниб аукцион савдосига чиқарилган ҳамда 06.08.2026 йили ўтказилган аукцион савдосида сотилиб сотувдан тушган пул маблағлари давлат бюджетига йўналтирилган.
Бу борадаги ишлар давлат бюджети барқарорлигида муҳим ўрин тутади.

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар