Конгодаги тўйда даҳшатли ёнғин: 22 киши ҳалок бўлди

Конгодаги тўйда даҳшатли ёнғин: 22 киши ҳалок бўлди

Конго Демократик Республикаси пойтахти Киншасада тўй маросими пайтида кучли ёнғин содир бўлиб, 20 дан ортиқ инсоннинг ҳаётига зомин бўлди.

Фожиа 5 сентябрь куни Лингвала коммунасидаги тантаналар залларидан бирида юз берган. Дастлабки маълумотларга кўра, ёнғин оқибатида камида 22 киши ҳалок бўлган, кўплаб одамлар эса турли даражада жароҳатланиб, шифохоналарга олиб кетилган.

Маҳаллий ҳоким Норбер Мушига Нзиндула маълум қилишича, ёнғин вақтида залдаги меҳмонларни ташқарига олиб чиқиш жиддий муаммога айланган. Бунга бинода фақат битта чиқиш эшиги мавжуд бўлгани сабаб бўлган.

Маълумотларга кўра, тор чиқиш йўлаги одамларнинг бир вақтда ташқарига чиқишига имкон бермаган. Бундан ташқари, ёнғин туфайли ҳосил бўлган қуюқ тутун ва одамлар орасидаги ваҳима вазиятни янада мураккаблаштирган.

Ҳозирча ёнғиннинг аниқ сабаби маълум эмас. Ҳодиса юзасидан тегишли хизматлар томонидан текширув ишлари олиб борилмоқда.

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар