Миннесотада 5 ёшли бола дрон ёрдамида қутқарилди

Миннесотада 5 ёшли бола дрон ёрдамида қутқарилди

АҚШнинг Миннесота штатида 5 ёшли бола кўлмакка тушиб, чўкиб кетиш хавфи остида қолганида полиция дрони унинг ҳаётини сақлаб қолишга ёрдам берди. Бу ҳақда CBS News хабар берди.

Воқеа Сент-Пол шаҳрида содир бўлган. Болани сувда қийналаётганини кўрган фуқаро дарҳол 911 рақамига қўнғироқ қилган. Полиция ходимлари махсус док-станцияда сақланадиган дронни ишга туширган.

Дрон полиция ходимларидан тахминан икки дақиқа олдин воқеа жойига етиб келиб, боланинг аниқ жойлашуви ва ҳолати ҳақида маълумот берган. Шундан сўнг ходимлар сувга кириб, болани хавфсиз тарзда олиб чиқишган.

Полиция маълумотига кўра, боланинг аутизм ташхиси бор бўлиб, у яқинларининг хабарисиз уйдан чиқиб кетган. Бола текширув учун шифохонага олиб борилган ва унда жароҳатлар аниқланмаган.

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар